
Аргентина Сенати давлат университетиларига кириш имтиҳонлари ўтказишни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда Nacion газетасига асосланиб Kun.uz хабар қилди.
Ўрта таълимни олган барча битирувчилар эркин ва қаршиликларсиз олий таълим муассасаларига кира оладилар”, - демоқда қонун. Қабул қилинган ислоҳотга кўра, университетларга ўқиш учун бирор тўлов олиш ҳам тақиқланди.
Бугунги кунга қадар Аргентина давлат олий таълим муассасалари бир қатор факультетларда, масалан, тиббиёт соҳасида кириш имтиҳонларини ўтказиш ҳуқуқига эга эди.
Шу пайтнинг ўзида, университетларга ўқувчилар ОТМ талабаси ҳисобланиши учун бажариши лозим бўлган талабларни мустақил равишда ўрнатишга ижозат берилди. Бундан аввал шу каби ҳуқуққа 50 минг нафардан зиёд киши таҳсил оладиган университетлар эга эди. Қолганлар учун ягона талаб: талаба бир йилда энг камида битта, айрим ҳолатларда эса иккита фандан имтиҳон топшириши лозим эди.
Шунингдек, янги қонун талабига кўра, мамлакат давлат университетларини молиялаштиришни камайтира олмайди.
Ислоҳотлар мухолифат ва айрим экспертлар томонидан билдирилган танқидлардан сўнг ўтказилди. Парламентда мазкур ташаббусга Аргентина президентлигига номзод Маурисио Макри раҳбарлик қилаётган “Республика таклифи” консенваторлар партияси қарши овоз берди.
Айни пайтда Аргентинада 54та давлат ва 49та хусусий олий таълим муассасаси фаолият кўрсатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар