
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 декабрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ЙҲХ ходимлари формасига видеокамера ўрнатилишини маълум қилди.
Президентга кўра, ЙҲХ ходимлар формасига жаҳон амалиётида қўлланилиб келинаётган мини камералар ўрнатилади. Ходимларининг видеокамераси бўлмаса, ҳайдовчилар у билан гаплашмаслиги керак, у ҳам видеокамерасиз автомобилларни тўхтатишга ҳақсиз бўлади.
“Камера бўлмаса у пора олиш пайида бўлади”, дейди Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев вилоятлар ўртасидаги йўл-патруль хизматлари фаолияти тугатилишини маълум қилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар