18:04 / 23.12.2017
19 690

Солиқчилар янги намунадаги формали кийим-бошга ўтишмоқда

Солиқчилар янги намунадаги формали кийим-бошга ўтишмоқда
Жорий йилда Президентимизнинг солиқ тизимини такомиллаштиришга оид бир қатор муҳим фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Xусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5116-сонли фармони ҳамда 1 августдаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори тизим фаолиятига қаратилаётган катта эътибордан дарак.


Муҳим масалалардан яна бири, бу Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 27 июлдаги «Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг янги формали кийим-боши ва уни фарқловчи белгиларини жорий этиш тўғрисида»ги 545-сонли, 28 августдаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 677-сонли қарорлари қабул қилиниши, Президент ва Ҳукуматимизнинг тизимимиз фаолиятига берилаётган эътиборидир.

Бунинг ижобий натижаларини Жаҳон банки томонидан эълон қилинган «Бизнесни юритиш -2018» халқаро рейтингда Ўзбекистон 13 поғона юқори кўтарилиб, 190 та мамлакат орасида 74-ўринни эгаллагани ва бу соҳада жаҳондаги энг илғор 10 та ислоҳотчи давлат қаторидан жой олганлигида ҳам кўриш мумкин.



Қайд этиш керак-ки, мазкур рейтингда Жаҳон банки томонидан солиқ органлари фаолиятига ҳам юқори баҳо берилиб, «Солиқ солиш» кўрсаткичи 60 поғонага юқорилаб, 138-ўриндан 78-ўринга кўтарилди.

Албатта, буларнинг бари президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширлаётган оқилона сиёсат ҳамда солиқ соҳасидаги ислоҳотлар натижасидир.

Охирги беш йилда солиқ органлари учун янги 7 та маъмурий бино қурилди, 11 та маъмурий бинода реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилди.


Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 27 июлдаги «Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг янги формали кийим-бош ва уни фарқловчи белгиларини жорий этиш тўғрисида»ги 545-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб давлат солиқ хизмати органлари ходимлари учун янги намунадаги формали кийим-бошга ўтилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқчилар янги намунадаги формали кийим-бошга ўтишмоқда