21:06 / 23.12.2017
8 874

Мирзиёев: «Ўлим ҳақида гувоҳнома олишга ҳам 6 соат навбат»

Мирзиёев: «Ўлим ҳақида гувоҳнома олишга ҳам 6 соат навбат»
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги нега ташкил этилганини айтди.

“Тизимлар туманда, шаҳарда, вилоятда ишламаслигини энди ҳал қилмасаларингиз мен катта вазирни ишдан оламан. Одамлар ишонмаяпти. Нима учун агентлик ташкил этилмоқда? Давлатнинг барча хизматлари сифатли бўлиши керак. Сифат нима дегани? Одамлар билан гаплашмай қўйилди, Тошкентда ўтирган каттаконлар...

ФҲДЁда навбат, маҳаллада навбат, кечирасиз, ўлим ҳақида гувоҳнома олиш ҳам 6 соат навбат. Бизда ҳамма ер очередь. Шунинг учун мана янги тизим бўлди. Энди Халқ қабулхоналарида ҳаммаси мужассам бўлади – одамлар фақат халқ қабулхонасига келиб, мурожаат қилади. Бир соатга кечиктирилса ҳам, қайси давлат идораси бўлишидан қатъи назар, ойликдан икки соат-уч соат... Қарор бўлади, ўқийсизлар. Энди одамларнинг айтган гапини, хизмат қилишни ташкил этмасак – бундай идора менга ҳам, Ўзбекистонга ҳам керак эмас”, - дейди давлат раҳбари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзиёев: «Ўлим ҳақида гувоҳнома олишга ҳам 6 соат навбат»