Сирдарё тумани ҳудудидаги МХХ Давлат чегараларини қўриқлаш қўшинларининг махсус бўлинмаси ҳамда Сирдарё вилоят божхона бошқармасининг тезкор ходимлари томонидан Сирдарё тумани “Янги-Ҳаёт” сув истеъмолчилар уюшмасининг Қозоғистон Республикаси билан чегарадош бўлган, айланма ва овлоқ йўллари орқали ноқонуний равишда давлат чегарасини бузиб ҳаракатланиб келаётган,1995 йилда туғилган Жиззах вилоятида яшовчи М.Болиев тўхтатилиб текширувдан ўтказилди.
Текширув давомида унга тегишли бўлган қўл сумкаси кўздан кечирилганда унда 9 дона, қиймати 303 млн. сўмдан ортиқ “Лочин” турига мансуб тирик қушлар борлиги аниқланди.
Тошкент ва Сирдарё вилоятлари Табиатни муҳофаза қилиш ҳудудий инспекцияси бошқармасининг хулосасига кўра ушбу ноёб қушлар “Қизил китоб”га киритилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор қидирув ва дастлабки суриштирув тадбирлари натижасида фуқаро М.Болиев ушбу ноёб қушларни 200 АҚШ доллари эвазига айланма йўллар орқали Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига ноқонуний равишда олиб ўтиб беришга келишиб олганлиги маълум бўлди.
Табиатда йўқолиб бораётган, камёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг генофондини сақлаб қолиш барчамизнинг бурчимиз эканлигини бугунги кун ёшларига уқтириш борасида вазифаларимиз талайгина эканлигини унутмаслигимиз зарур.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...