9 474
“Бу келиним ва онаси ўйлаб топган туҳмат” – келинига шилқимликда айбланаётган қайнота жавоб берди
Тошкент вилоятининг Чиноз туманидан бўлган келинчак Мухлиса Раҳматова “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Учбурчак” ток-шоусида қайнотаси унга хушомад қилиб, унинг қўлидан ўпмоқчи бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Албатта, бу воқеаларга на биз ва на кўрсатув муаллифлари гувоҳ бўлган.
Дастурда иштирок этган маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси куёвнинг оиласига ижобий баҳо бериб, бу оилани ибратлилар қаторига қўшди.
Куёв эса кўрсатувдан иштирок этишдан бош тортиб, ўз муносабатини телефон орқали билдирди.
Кўрсатув муаллифларидан Нозима Воҳидова Мухлиса Раҳматованинг қайтонаси билан ҳам телефон орқали суҳбатлашиб, ушбу мулоқотни эфирга олиб чиқди.
Келинига хушомад қилишда айбланаётган 64 ёшли қайнота эса шундай дейди:
“Икки йил олдин катта ўғлимни алоҳида чиқарганимда, кичкина ўғлим келин билан ўзаро гаплашган экан, “биз алоҳида чиқайлик” деб, ўғлим “йўқ, ота-онам билан қоламан”, деган экан. Буни бизга айтишмаган.
Уч йил бўлган келин қилганимизга. Улар роса жанжал қилаверди. Бизга қариганимизда қийин бўлди. Кампиримни оёғи оғриган, унга қарамайман деган. Онаси ҳукмрон экан уйида. Онаси ўктамлик қиламан деб, зўрлик қилиб шу бўҳтонни уюштирди”.
Қайнотанинг қолган гапларини видеони кўриб, эшитишингиз мумкин.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...