11:30 / 28.12.2017
10 281

Острогожская билан тил бириктирган собиқ Молия вазири ким эди?

Острогожская билан тил бириктирган собиқ Молия вазири ким эди?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида Молия вазирлиги тизимини қаттиқ танқид қилиб, вазирни ўзгартиришдан асосий мақсад тизимни буткул ислоҳ қилишдан иборатлиги, раҳбар ўзгаргани билан, пастдаги “каламушлар” ҳамон ўз ўрнида қолаётганини куюниб гапирган эди.

Шу ўринда савол туғилади: Президент Шавкат Мирзиёев назарда тутган Молия вазири ким? Бу савол кўпчиликни қийнаяпти, десак муболаға бўлмайди.

Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Элла Острогожская вазир билан тил бириктириб, Президентни алдаб келгани айтилмоқда. Острогожская қайси вазир билан тил бириктирган?

Ўтган бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида икки раҳбар алмашди.

2016 йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Рустам Азимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Ботир Хўжаев вазир этиб тайинланганди.

Рустам Азимов 2005-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, 2008 йил 22 ноябрдан 2016 йил декабригача Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари–Молия вазири, макроиқтисодий ривожлантириш мажмуаси раҳбари лавозимлари фаолият юритди.

Молия вазирлигидан кетган Рустам Азимов 2017 йилнинг июнь ойига қадар Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлади. Июндан бошлаб, “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Бош директори этиб тайинланди.

Ботир Хўжаевга келсак, у ҳукуматдан кетгани йўқ. Иқтисодиёт вазири лавозимида ишлаб келаётган Галина Саидова Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари курсисини эгаллаши муносабати билан Ботир Хўжаев Иқтисодиёт вазири этиб тайинланди.

Ботир Хўжаевнинг сал кам бир йиллик раҳбарлигидан кейин унинг ўрнига Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Молия вазири лавозимига тайинланганди.

Юқоридаги ўртага ташланган савол жумбоқлигича қолмоқда? Элла Острогожская билан тил бириктирган Молия вазири ким эди? Президент танқид қилган раҳбар-чи? Балки, бу саволларга тез орада жавоб топармиз...

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасидаги танқиддан сўнг, Молия вазирлиги тизимидан 562 киши ишдан бўшатилди.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Острогожская билан тил бириктирган собиқ Молия вазири ким эди?