13:31 / 28.12.2017
7 342

Самарқандда содир бўлган ёнғин туфайли бир инсон ҳалок бўлди

Самарқандда содир бўлган ёнғин туфайли бир инсон ҳалок бўлди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати ўтган ҳафта мобайнида содир бўлган ёнғинлар тўғрисида маълумот берди.

2017 йилнинг 18 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшовчи Е.Қ нинг уйидаги иситиш печи мўрисининг қизиб кетиши натижасида ёнғин келиб чиқиб, уйнинг 150 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

2017 йилнинг 20 декабрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи Х.Қ нинг уйида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 30 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

2017 йилнинг 22 декабрь куни Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи фуқаро А.Н нинг уйида ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 25 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида уй эгасининг набиралари 2013 й.т. М.А ва 2014 й.т. К.А лар куйиш тан жароҳати олишиб шифохонага жойлаштирилганлар.

2017 йилнинг 22 декабрь куни Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган «Алфа металл пром» МЧЖга тегишли эшик ишлаб чиқариш цехида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, цехнинг 100 кв. метр майдонда ички қисми ва маҳсулотлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

2017 йилнинг 25 декабрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро М.М нинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 290 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда содир бўлган ёнғин туфайли бир инсон ҳалок бўлди