Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳар кун “Қамчиқ” довонидаги ноқулай шароит, ҳаво ҳароратининг тушиб кетиши, йўлларнинг музлаши ва туман тушиши ҳақида аҳолини огоҳлантириб келмоқда.
Қолаверса, вазирликнинг Матбуот хизмати томонидан “Қамчиқ” довонида ФВВ ходимларининг мунтазам фаолияти ташкил этилгани, автомобилларнинг ҳаракатланишига шароит яратилаётганини хабар қилинмоқда. Куни кеча 44 автомобиль қор уюмлари остидан чиқариб олингани ҳақида ҳам хабар берилган эди.
Шу ўринда савол туғилади: ўз кўзимиз билан кўрмаган, гувоҳи бўлмаган хабарларга ишониш мумкинми? Вазирликнинг ҳисобот ўлароқ берган маълумотларигачи?
Facebook ижтимоий тармоғининг “Халқ билан мулоқот” гуруҳига жойлаштирилган видео бизни ана шу саволларни беришга ундади.
Видеода ФВВнинг қутқарув гуруҳи ходимига 3-4 кишининг эътироз билдираётгани акс этган. Видеодаги одамларнинг умумий сони чамаси 200 кишини ташкил этади. Эътироз билдираётган аёллардан бири одамлар довонга соат 07:00 атрофида кирганини, ҳамон кутиб ўтирганини, икки соатдан кейин йўллар музлашини айтиб, “Яна одамлар довонда қоладими?”, деган савол билан мурожаат қилади.
Икки эркак эса техникалар қаердалигини, нега битта техника ишлаётгани сабабини сўрайди. ФВВ ходими ҳам етарли асослари борлигини айтиб, вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилади. Бироқ бу ўринда биргина ходимнинг шунча одамга бас келиши қийин, гарчи ҳақли бўлса-да. Боиси айб фақат бир кишида эмас, ўз ваколати ва вазифасини суиистеъмол қилган юзлаб ходимларда бўлиши ҳам мумкин.
Видеони кўринг, хулоса чиқаришни сизга қолдирамиз.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда