09:30 / 01.01.2018
11 054

Президент кутган тўй Ургутда ўтказилди

Президент кутган тўй Ургутда ўтказилди
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ургут тумани 46-умумтаълим мактаби Ёшлар етакчиси Фирдавс Очилов ўз хонасини ўқувчилар талпинадиган, режалари ва мақсадлари билан баҳсга киришадиган масканга айлантирган, деб ёзади ЎзА.

Бугун унинг ҳаётидаги унутилмас кун. Ўзгаларга ёрдам қўлини чўзиш, кам таъминланганларга беминнат ёрдам кўрсатиш, оғирини енгил қилишга ўрганган йигит бу гал ҳам навбатдаги савобли ишга қўл урди.

Фирдавс Очилов ўз никоҳ тўйи арафасида Ёшлар иттифоқи Ургут туман Кенгашига мурожаат қилиб, тумандаги кам таъминланган оилалар фарзандлари рўйхатини олди. У ўз тўйида уларнинг суннат тўйини қўшиб ўтказмоқчи бўлди. Унинг ташаббуси тўлиқ қўллаб-қувватланди. Бугун Фирдавс Очилов тумандаги кам таъминланган 5 нафар оила фарзандларининг суннат тўйини ўз тўйига қўшиб ўтказиб берди.

Бу ташаббусни Ургут туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши қўллаб-қувватлади. Никоҳ ва суннат тўйида иштирок этиб, ўз совғаларини тақдим этди.

— Савоб иш, аввало, амалга оширган инсоннинг кўнглини поклайди. Мен бугун ўзимни икки карра бахтли ҳис қиляпман. Бу болалар келажакда яхши билим олиб, ватанимизга, халқимизга хизмат қиладиган йигитлар бўлишига ишонаман, — дейди Фирдавс Очилов.

Ҳозиргина куй-қўшиқ садолари тинди. Ихчамгина ўтган тўй йиғилганлар кўнглини ҳам шод этди!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент кутган тўй Ургутда ўтказилди