Нобель мукофоти совриндори, биолог Элизабет Блэкберн қаришни секинлаштиришнинг 5 та усулини маълум қилди. У Business Insider нашри билан суҳбатида ўз маслаҳатларини берди.
Мутахассис “хромосомалар тана ҳадлари ҳудудларининг қисқариши натижасида қариш назарияси” бўйича олиб борган илмий ишига асосланган ҳолда фикр юритган.
Биринчидан, Блэкберн стресс билан курашишни тавсия этади. У тадқиқоти давомида аутизм ва бошқа сурункали касалликларга чалинган фарзандларини тарбиялаётган оналарни ўрганган. Бунда тушкунликка бардошли оналарда тана ҳадлари анча секин қисқарган.
Иккинчидан олима медитация қилишни маслаҳат берган. Унинг таъкидлашича, икки ой мобайнида ҳар куни 12 дақиқа медитация қилганларнинг тана ҳадлари ўзгариши секинлашган.
Бундан ташқари, Блэкберн қўшнилар билан кўпроқ мулоқотда бўлиш, оила қуриб, бутун умрлик турмуш ўртоғи билан яшашни тавсия қилади.
Шунингдек, биологнинг фикрича, пул ишлаб топиш ҳам кексайишни секинлаштиради. Унинг айтишича, тадқиқотлар юқори даромадли инсонларнинг тана ҳадлари одатда узун бўлишини кўрсатган.
Элизабет Элен Блэкберн — америкалик цитогенетик олима ва физиология ва тиббиёт бўйича 2009 йилги Нобель мукофоти совриндори. У Кэрол Грейдер ва Жек Шостак билан бирга ушбу мукофотга муносиб кўрилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи