Астрологлар 2018 йилнинг ҳар бир ойига тўхталиб, бизни қандай ёмон ва яхши ҳодисалар кутиши ҳақида башорат қилишган. Уларнинг айтишича, умуман 2018 йил ўтган йилга нисбатан анча хотиржам, сокин кечади. Иқтисодий ўсиш, бизнесда муваффақиятлар, инсонлар шахсий ҳаётида фаровонлик кўзга ташланади. Баъзи давлатларга нисбатан қўлланган санкциялар енгиллаштирилади ёки буткул бекор қилинади. Йил давомида кучлилар эмас, тафаккур билан иш тутадиганлар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилади.
Астрологлар айтишмоқдаки, 2018 йили табиий офатлар деярли кўзга ташланмайди. Давлатлар ўртасидаги жанжаллар тинчлик йўли билан ҳал этилади. Маданият, адабиёт, санъат, тиббиёт соҳасида кўз кўриб қулоқ эшитмаган ижобий натижалар қўлга киритилади.
Энди 2018 йили ойларнинг хавфли саналарига эътибор қаратсак. Астрологлар худди шу кўрсатилган саналарда эҳтиёткорлик зарурлигини уқтириб ўтишган.
Январь 1, 2, 9, 13, 14, 16, 17, 23, 26, 30, 31.
Февраль 8, 11, 15, 16, 17, 18, 23.
Март 1, 2, 3, 4, 10, 17, 23, 24, 29, 30, 31.
Апрель 10, 11, 15, 16, 26, 27, 30.
Май 7, 12, 13, 15, 16, 20, 26, 29, 30.
Июнь 6, 13, 15, 21, 27, 28, 29, 30.
Июль 6, 9, 12, 13, 23, 24, 25, 26, 27.
Август 1, 2, 9, 10, 11, 23, 24, 26, 29, 30.
Сентябрь 6, 9, 12, 18, 21, 23, 24, 25, 26.
Октябрь 9, 10, 16, 17, 24, 31.
Ноябрь 1, 5, 7, 20, 22, 23, 26.
Декабрь 3, 6, 7, 21, 22, 24, 28.
Мана, энди 2018 йилги ойлар бўйича умумий башоратларга эътибор қаратамиз.
ЯНВАРЬ
Январ ойи ўрталари турли жанжаллар, кутилмаган ҳодисалар ва жароҳатларга бой бўлиши мумкин. Ой охирида — 31 январда ой тутилиш ҳодисаси содир бўлади. Сурункали хасталикка чалинганлар ҳам январ ойида анча безовта бўлишлари кутилади.
ФЕВРАЛЬ
Ойнинг биринчи ярми муаммолар сериясидан иборат бўлади. Бу ҳолат 31 январда бошланадиган ой тутилишидан 16 февралдаги қуёш тутилишигача давом этиши мумкин. Стрессли лаҳзалар, фалокатли дақиқалар, организмни жисмоний зўриқишдан асраш пайида бўлиш талаб этилади. Молиявий аҳвол ҳам стандартларга жавоб бера қолмаслиги кутилади. Бу ойнинг биринчи ярмида йирик харидларга йўл бериш тавсия этилмайди.
Ойнинг иккинчи ярми Нептун ҳукмронлиги остида кечиши муносабати билан ёлғонлар, фириб ва катта-кичик кўнгилсизликлардан сақланиш керак. Табиий офатлар содир бўлишини ҳам назардан қочириш ярамайди.
МАРТ
Мартнинг биринчи ярми муваффақиятли кечади. Иқтисодий ўсиш ҳолатлари кўзга ташлана бошлайди.
Ойнинг иккинчи ярмида турли тўсиқларга дуч келишимиз мумкин. Ой охирида кўнгилсиз хабарлар қулоққа чалинади.
АПРЕЛЬ
Бу хатоликларни тузатиш ойи десак, муболаға бўлмайди. Янги танишувлар сиз-у бизни тараққиётнинг янги чўққилари сари етаклайди. Фалокатлар эса барибир таъқиб этавериши тахмин қилинган. Ойнинг иккинчи ярмига бориб аҳвол яна ижобий тарафга қараб ўзгара бошлайди. Бу ой адабиёт, санъат вакиллари учун унумли кечади.
МАЙ
Ойнинг биринчи ярми дам олиш, саёҳатлар, янги танишувлар учун қулай кечади. Ойнинг иккинчи ярмида иқтисодий ўсиш кузатилади. Иш берувчилар янги ишчиларни ишга қабул қилиш ҳаракатига тушишади. Ахборот технологиясида ҳам ижобий ўзгаришлар кутилади.
ИЮНЬ
Ойнинг бошида ҳаёт ҳар тарафлама яхшиланади. Ақлий меҳнат, ҳуқуқшунослар маслаҳатини олиш, бизнес ижобий натижалар бера бошлайди. Аммо ойнинг иккинчи ярмида яна жанжалли вазиятларга дуч келинади. Ой охири ҳам хотиржам кечмаслиги мумкин. Мерос, хусусий мулк жабҳаларида келишмовчиликлар кузатилади. Кўпчиликни омадсизлик таъқиб этиб, нохуш кайфиятларга сабабчи бўлади.
ИЮЛЬ
13 июлда қуёш, 27 июлда ой тутилиш ҳодисалари юз беради. Шунинг учун февралда кузатилган муаммолар, жанжаллар қайта юз очиши эҳтимолдан холи эмас. Саломатлик масаласида муаммолар, иқтисодий инқироз кабилар юзага келиши мумкин. Иқтисод ҳам мушкулотлар қуршовида қолади. Кўп давлатлар валюталари пастга шўнғиш босқичини бошдан кечиради.
Ойнинг иккинчи ярмида муҳим ҳужжатларга имзо чекиш тавсия этилмайди. Акс ҳолда йўқотишларга дуч келинади. Ой охирида соғлиқ масаласида жиддий шуғулланиш, таваккалчилик ва стрессли лаҳзалардан қочиш зарур.
АВГУСТ
Ойнинг илк кунларида турли кўринишдаги жанжалли вазиятлардан қочиш талаб этилади. Иш унумдорлиги секинлашади. Режалаштирилган тадбирлар ортга сурилиши мумкин. Ой охирида бу муаммолар ортга чекиниб, яна ёқимли лаҳзалар ҳукм сура бошлайди.
СЕНТЯБРЬ
Сентябрнинг биринчи ярми муваффақиятларга бой бўлади. Айниқса, ой ўртасида ҳар жабҳада омад, муваффақиятлар сони ортади. Ой охирида эса анчадан бери йиғилиб қолган кўнгилсизликлар сув юзига чиққан кўпик каби йўлимизга ғов бўлиши мумкин.
ОКТЯБРЬ
Октябр ойи иқтисодий номутаносибликни келтириб чиқариши кутилади. Солиқ, суғурта, бизнес билан боғлиқ муаммолар безовта қилиб ўтиши мумкин. Ёлғонлардан, кўр-кўрона режалар тузиш, қарорлар чиқаришдан сақланинг.
НОЯБРЬ
Ойнинг илк кунлари гармонияга, молиявий ютуқларга бой бўлиши кутилмоқда. Ой ўртасига бориб келажак режалар тузиш фойдадан холи бўлмайди. Ой охири дам олиш, ёрқин муносабатлар юритиш учун қўл келади. Жамият ҳаёти ноябр охирида сезиларли даражада фаоллашади.
ДЕКАБРЬ
Декабр ойи бошида йил бўйи амалга оширилган ишлар натижасини кўздан кечириш лозим. Кимнинг кимлардандир қарзи бўлса, қарзларни узиш шарт. Янги йил яқинлашиб келгани сайин инсонлар кайфияти ижобий томонга ўзгариб, ишчанлик, дўстлик, аҳиллик ғалаба қила бошлайди.
Барчамизга 2018 йил фақат омад, аҳиллик, мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик келтирсин!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи