
Бугун, 3 январь куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Ҳилол» нашриёти босмахонасида Аллоҳ таолонинг Каломи – Мусҳафи шарифни чоп қилиш бошланди. Бу ҳақда Аzon.uz нашри маълум қилди.
«Ҳилол» нашриёти Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда ушбу мусҳафи шарифни Миср Араб Республикасидаги «Дорус-салом» нашриётининг расмий ижозати билан нашр қилмоқда.
Бугун мусҳафи шарифнинг дастлабки саҳифаларини чоп қилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга шайх ҳазратларининг энг яқин сафдошларидан Зоҳиджон домла Қодиров, Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан Абдулҳамид Турсунов, Ўзбекистон қорилари мусобақаси бўйича ЎМИ қошидаги ҳайъат раиси Абдулҳаким қори Матқулов, ҳайъат аъзоси Ҳасанхон қори Абдулмажид, «Фатҳ» жомеъ масжидининг имом-хатиб Баҳодир қори Раҳматуллоҳ ва бошқа кўпгина азиз меҳмонлар ҳозир бўлишди.
Қуръони Карим тиловатидан сўнг бу хайрли ишнинг бардавом бўлишини тилаб хайрли дуолар қилингач, дастгоҳлар ишга туширилиб, Мусҳафи Шарифнинг дастлабки саҳифалари босилди.




Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар