07:00 / 04.01.2018
14 350

Суюлтирилган газ нархи оширилади

Суюлтирилган газ нархи оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1033-қарори билан суюлтирилган газ сотиш ва етказиб беришда суиистеъмолликларнинг олдини олиш мақсадида аҳолига суюлтирилган газни сотиш нархлари белгиланди. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги «Валюта бозорини либераллаштириш шароитларида иқтисодиётнинг базавий соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3253 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Қарорга кўра, 2018 йил 1 апрелдан аҳолига сотиладиган 1 килограмм суюлтирилган газнинг нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда 500 сўм этиб белгиланган.

2018 йил 1 августдан бошлаб эса Республиканинг барча ҳудудларида суюлтирилган газ аҳолига 1 кг учун 800 сўмдан етказиб берилади.

Маълумот учун, айни вақтда 1 кг суюлтирилган газ нархи 372 сўм.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур қарор билан белгиланган ягона чакана нарх, шунингдек, аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун «Ўзтранс» АЖ ва ёки унинг газ таъминоти бўйича ҳудудий филиаллари орқали сотиладиган суюлтирилган газнинг ажратилган ҳажмлар доирасида етказиб берилиши ва тақсимланишининг тизимли назоратини таъминлаши белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суюлтирилган газ нархи оширилади