Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 28 декабрь куни “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, Ўзбекистонда Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамлари, Рамазон ва Қурбон ҳайитида қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.
Мазкур қарорга мувофиқ:
– Янги йилга – 5 календарь куни (2017 йил 30 ва 31 декабрь –календарь бўйича дам олиш кунлари, 2018 йил 1 январь – ишламайдиган байрам куни, 2018 йил 2 январь – қўшимча ишламайдиган кун, 2018 йил 3 январь – 6 январдан кўчирилган дам олиш куни);
- Наврўз байрамига – 5 календарь куни (18 март – календарь бўйича дам олиш куни, 19 март – 17 мартдан кўчирилган дам олиш куни, 20 март – кўшимча дам олиш куни, 2018 йил 21 март – ишламайдиган байрам куни, 22 март – 24 мартдан кўчирилган дам олиш куни);
- Мустақиллик кунига – 5 календарь куни (2018 йил 31 август – кўшимча ишламайдиган кун, 2018 йил 1 сентябрь – ишламайдиган байрам куни, 2 сентябрь – календарь бўйича дам олиш куни, 3 сентябрь – 8 сентябрь шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни, 4 сентябрь – 15 сентябрдан кўчирилган дам олиш куни) қўшиб берилган.
Шунингдек, ватандошларимиз Қурбон ва Рамазон ҳайитларида ҳам уч кунлик дам олиш кунлари эълон қилинди. Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамлари кунларига қўшимча ишланмайдиган кунлар белгилангани сабабли меҳнат таътили давомийлиги уч иш кунига қисқартилади.
Фармонга мувофиқ, белгиланган меҳнат таътили қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак. Шу билан бирга давлат байрамларига тўғри келган, белгиланган меҳнат таътилининг қўшимча ишланмайдиган кунларини қўшиш йўли билан ходимга меҳнат таътили учун бериладиган тўловлар миқдори ҳам сақланиб қолади.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!”
“Ўзбектуризм” томонидан мазкур таътиллар доирасида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастурига кўра, Самарқанд, Бухоро, Урганч йўналаридаги темир йўл ва авиачипталар нархларида, меҳмонхоналар, кафе ва ресторанларда махсус чегирмалар белгиланади. Ушбу йўналишлардаги саёҳатлар давомида, ҳамюртларимиз таътилни мазмунли ўтказиш баробарида маблағнинг бир қисмини тежаб қолишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан маълум қилишларича, ҳукуматимиз томонидан ҳамюртларимизнинг бу каби зиёрат ва саёҳатларини амалга оширишни кўзда тутувчи бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Энди турли корхона ва ташкилотлар тегишли туристик фирмалар билан ҳамкорликда байрам таътиллари давомида юртимизнинг қатор шаҳарлари бўйлаб ўз ходимлари учун саёҳатлар ташкил этишлари мумкин. Мазкур ҳужжатларда ана шундай саёҳатлар ташкил этган корхоналарга солиқ имтиёзларини белгилаш назарда тутилган.
Маълумотларга кўра, тез орада мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида бир қатор меъёрий ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Мазкур ҳужжатларда аҳолининг кам таъминланган қатлармлари, болалар ва нуронийлар учун қўшимча имтиёзлар белгиланиши ҳам кўзда тутилган.
Манба: Qalampir.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда