12 944
Президент: "1 кг. гўштнинг нархи аслида 250 минг бўлиши керак. Ҳозир амаллаб нархни ушлаб турибмиз»
Бугун Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев вилоятда гўшт танқислиги масаласига ҳам тўхталиб ўтган.
«Ҳозирги девалвация шароитида 1 кг. гўштнинг нархи аслида 250 минг бўлиши керак. Ҳозир амаллаб нархни ушлаб турибмиз», дея президентнинг сўзларини келтирган «Xabar.uz».
Президент Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида йилига 12 минг тонналик балиқчилик хўжалиги барпо этилишини қўшимча қилган. Бу орқали қайсидир даражада гўшт нархини ушлаб туриш мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ёзидан вилоятлар бозорларида гўшт маҳсулотлари учун муайян нарх белгилаб қўйилган, қассобларга 1 кг гўштни 20-25 минг сўмдан ортиқ нархда сотмаслик кўрсатма қилинганди. Аммо нархни мажбуран пасайтириш ўзини оқламади, айни вақтда бозорда 1 кг гўшт нархи 35-40 минг сўм атрофида. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда