Ўзбекистон-Туркия тадбиркорлари ассоциацияси (UTİD) раҳбари Эржан Булут Ўзбекистондаги инвестицион муҳитга юқори баҳо берди ва ўз юртдошларини Марказий Осиёга фаол сармоя қиритишга чорлади.
Булут “Анадолу” ахборот агентлиги билан суҳбатда Анқара ва Тошкент ўртасидаги иқтисодий алоқалар ривожланишига изоҳ берди.
Булутнинг эслатишича, 2017 йил икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожланишидаги туртки берувчи давр бўлди. “Ўтган йили давлат раҳбарлари даражасида 6 та учрашув бўлиб ўтди. Бош вазирлар ўринбосарлари даражасида ўзаро ташрифлар амалга оширилди, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро йиғилиш бўлиб ўтди, бизнес-форумлар ташкиллаштирилди”, деб санаб ўтди Булут ва 2017 йилни Ўзбекистон ва Туркия учун “тарихий йил” деб атади.
Булут Ўзбекистон ва Туркия ўртасида савдо ҳажми 2016 йилда 1,2 млрд долларни ташкил қилганига эътибор қаратди. “2017 йилнинг 9 ойида савдо айланмаси 900 млн долларга яқинни ташкил қилди, бу эса икки давлат салоҳиятига жавоб бермайди. Ишонаманки, бу рақам яқин келажакда ўсади”, деб таъкидлаб ўтган Булут.
Шу сабабли Булут туркиялик тадбиркорларни Ўзбекистон бозори имкониятларини ўрганиб чиқишга чақирди.
Булут Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев муҳим ислоҳотларни амалга оширгани ва Ўзбекистонда инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича дадил қадамлар қабул қилганини қайд қилиб ўтди.
Булут ўз сўзлари интиҳосида Ўзбекистонда хорижий сармоячилар ва тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф этилганини таъкидлаб ўтди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда