9 054
Икки марта Давлат мукофотини олган Элла Острогожская ҳақидаги энг сўнгги, энг аниқ маълумотлар (фото)
Ёдингизда бўлса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида Молия вазирлиги тизимидаги собиқ вазир ва собиқ бошқарма бошлиғининг иш услубини жиддий танқид остига олинган эди. Ушбу Мурожаатномада тилга олинган Острогожкая фамилияси бугунгача катта шов-шувларга сабаб бўлди.
Ижтимоий тармоқларда Острогожская ҳақида кўплаб ахборот ва материаллар эълон қилинди. Молия вазирлиги тизимида фаолият юритган Элла Острогожская кимлиги ва унинг ақлбовар қилмас даражада «ўзлаштириб юборилган» маблағлари, чет элда ўқиб, ўша ерда яшаб қолган фарзанди ҳақида, чет давлатларда қимматбаҳо мулклари борлиги ва бошқа мамлакатнинг фуқаролигига эга эканлиги қайд этилган маълумотлар берилди. Бироқ ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу маълумотларнинг қай даражада аниқ экани сўроқ остида қолаётган эди.
Хўш, шунча шов-шувларга сабаб бўлган Острогожская хоним аслида ким? Давлат идорасида қандай вазифаларда ишлаган?
Қўлимизда Элла Острогожскаянинг шахсий маълумотномаси турибди, деб ёзади ЎзА. Унда ёзилишича, Элла Острогожская 1956 йил 4 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – рус. Отаси Коган Илья Лазерович 1922 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Узоқ йиллар «Фотон» заводида уста бўлиб ишлаган отаси 2002 йилда вафот этган. Онаси Попова Людмила Сергеевна уй бекаси, 1926 йил Тошкент шаҳрида туғилган, 1959 йилда вафот этган.
Турмуш ўртоғи – Острогожский Игорь Олегович 1958 йил Тошкент шаҳрида туғилган. «АТЕКС» фирмасида менежер бўлиб ишлайди.
Қизи – Острогожская Анастасия Игоревна 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Россия Федерацияси Москва шаҳридаги Москва молия-юридик академиясида таҳсил олган.
Ўғли – Острогожский Кирилл Игоревич 1986 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент ахборот технологиялари университетида таҳсил олган.
Элла Острогожскаянинг маълумоти олий, 1978 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. Магистрлик илмий даражасига эга. Илмий унвони йўқ.
Меҳнат фаолияти давомида Элла Острогожская турли лавозимларда ишлаган.
1974-1978 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти талабаси бўлган Элла Острогожская хоним иш фаолиятини 1978 йилда Ўзбекистон ССР Молия вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш бошқармасида бошлаган.
1978-1986 йилларда у бошқармада катта иқтисодчи ва бош иқтисодчи;
1986-1992 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Агросаноат комплексини молиялаштириш бошқармаси етакчи иқтисодчиси, бош иқтисодчиси ва бўлим бошлиғи;
1992-1993 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Хизмат кўрсатиш, кооператив, қўшма ва кичик корхоналарни молиялаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари – бўлим бошлиғи;
1993-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджетини жамлаш ва ҳудудий молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари – бўлим бошлиғи;
1995-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
2003-2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Валюта-иқтисод бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертиза қилиш бошқармаси бошлиғи;
2003-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг етакчи инспектори;
2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг бош инспектори;
2005-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи;
2017-2017 йил Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув маркази «Молиячи маълумотномаси» бюллетени таҳририяти бўлим бошлиғи вазифаларида ишлаган.
Элла Острогожская хоним меҳнат фаолияти давомида икки марта Давлат мукофоти билан тақдирланган. 1998 йилда «Дўстлик» ордени ва 2010 йилда «Меҳнат шуҳрати» орденини олган.
Энди унинг суратлари ҳақида айтадиган бўлсак, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган суратлар аслида Острогожскаямиди ёки бошқа кишими? Буни юқоридаги Острогожская хонимнинг ҳақиқий суратини кўриб олдингилари билан солиштириб кўрсангиз билиб оласиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда