15:30 / 11.01.2018
20 246

«Қайнота ва келин» мавзуси ҳолва! «Эримни овсиним билан тутиб олганман» (Видео)

«Қайнота ва келин» мавзуси ҳолва! «Эримни овсиним билан тутиб олганман» (Видео)
«Ўзбекистон» телеканали «Учбурчак» ток-шоусининг сўнгги — 23 декабрда эфирга узатилган сони ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўрсатувнинг сўнгги қисмида Тошкент кўчаларида оиладаги хиёнатга одамлар қандай муносабатда эканини қисман кўрсатувчи лавҳа намойиш этилди, деб ёзади Дарё нашри.

Жавоб берувчиларнинг деярли бари эр ёки хотиндан бирининг хиёнат қилиши жуда оғир қилмиш эканини бир овоздан таъкидлаган. Уларнинг аксарияти аёлларнинг хиёнати оғирроқ бўлиши ҳақида фикр билдирган. «Аёлнинг хиёнатини кечириб бўлмайди», — нотаниш икки аёл кўрсатув саволига бир хилда шундай жавоб қайтарган.

Лавҳада тўрт ўткинчи аёл эри хиёнат қилганини тан олиб айтган. Кўрсатувда уларнинг юзи яширилган, бироқ овози ўзгартирилмаган.

«Ўзим хиёнатга учраганман. Мана, яшаб келяпмиз. Бошқа илож йўқ. Чидаш керак», — дейди улардан биринчиси, ўрта ёшлардаги аёл. «Масалан, мен эримни овсиним билан тутиб олганман. Кейин ҳайдаб юборганман. Ҳозир бирга яшамайман», — деб жавоб берган иккинчи, ёшроқ аёл.

«Эрим менга роса хиёнат қилган. Боз устига, ён қўшним билан, ўз уйимда — ҳаммасига ўзим гувоҳ бўлганман. Лекин бирга яшаяпман. Кечирдим, яшаяпман. Ҳозир неварам бор», — дейди учинчи аёл. «Қизим хиёнат қилган эрини кечириб, бирга яшаяпти. Болалари учун чидаб, эплаб, яшаб келяпти. Ҳозирча. Эҳ, эслатманг», — деган тўртинчи аёл.

Лавҳа бир йигитнинг мухбирга қарата: «Қаёқдаги нарсалар билан бошни қотирманг!», — деб жеркиб кетиши билан тугаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Қайнота ва келин» мавзуси ҳолва! «Эримни овсиним билан тутиб олганман» (Видео)