Яқинда Facebook ижтимоий тармоғида боғча тарбиячисининг болага бўлган қўпол муносабати борасидаги видеолавҳа тарқалганди. Унда тарбиячи болалардан бирини жаҳл билан деворга итариб юборгани ва бола зарбдан йиқилганини кўриш мумкин.
Мактабгача таълим вазирлиги ва мактабгача таълим муассасалари Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан бу ҳолатга муносабат билдирилди. Вазирликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қилинишича, мазкур ҳолатга аниқлик киритиш ва чора кўришни Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин шахсан ўз назоратига олган.
Содир бўлган нохуш воқеанинг тафсилотлари қуйидагича: жорий йилнинг 8 январь куни тарбиячи С.Рахматуллаева гуруҳ тарбияланувчиси М.А.ни (2011 йилда туғилган) жаҳл билан деворга итариб юборган ва бола зарбдан йиқилган. “Қўрқоқ олдин мушт кўтарар”, қабилида иш тутган Садоқат Рахматуллаева тарбиячининг ота-онасига қўнғироқ қилиб, “Югуриб юрган болангиз ўзидан-ўзи мувозанатини йўқотиб йиқилди” - деб баҳона қилган.
Ота-она ушбу воқеага аниқлик киритиш мақсадида 9 январь куни боғча мудирасига шикоят қилган. Боғча мудираси Нилуфар Исаева масалага аниқлик киритиш мақсадида видео кузатувдаги тасвирларни уларга кўрсатган. Ғазаб отига минган ота-она ушбу ҳолатни қўл телефонларига ёзиб олишган ва мазкур тасвирлар ижтимоий тармоқларга тарқаб кетган.
11 январь куни Мактабгача таълим вазири, унинг ўринбосарлари, вазирликнинг Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси мутассадилари, Тошкент шаҳар бош бошқармаси раҳбарияти, Учтепа туман мактабгача таълим муассасалари бўлими мутассадилари, Учтепа туманидаги 20-сонли болалар боғчаси мудираси ва тарбиячилари, шунингдек, тарбияланувчи ва унинг ота-онаси иштирокида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.
Аниқланишича, тарбиячи Рахматуллаева Садоқат фаолияти давомида ўз тарбияланувчиларига нисбатан қўпол муносабатда бўлган (ҳақоратли сўзлар билан сўкиш, жисмоний куч ишлатиш, таҳдид қилиш, масхара қилиш) ва бу борада ота-оналар томонидан бир неча бор шикоятлар ҳам келиб тушган.
Боғча мудираси бир неча бор ота-оналар ва участка нозири иштирокида йиғилиш ўтказиб, баённома тузган бўлсада, аксарият ота-оналар С.Рахматуллаевани ўз ишида қолдиришни илтимос қилишган. Шу боис, аниқ далил йўқлиги туфайли бу ҳолатларга барҳам бериш орқага сурилаверган. Ушбу гумонлар ва гап сўзларга чек қўйиш мақсадида, боғча мудираси Н.Исаева ўз ташаббуси билан гуруҳларда видеокузатув камерасини ўрнатган.
Мактабгача таълим вазирлиги тарбиячи С.Раҳматуллаева билан тузилган меҳнат шартномасини 10 январдан бекор қилган. Мудирага нисбатан эса жамоа ўртасида шундай ҳолатни келтириб чиқаргани “ҳайфсан” жазо чораси қўлланилган.
Тарбияланувчи М.А.нинг ҳозирда умумий аҳволи қониқарли бўлишига қарамай, Мактабгача таълим вазири томонидан болани тиббий кўрикдан ўтказиш ва керакли муолажаларни бепул ташкил этиб бериш юзасидан МТМнинг Тошкент шаҳар бош бошқармасига кўрсатма берилган.
Манба: Sof.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда