«Пахтакор» стадионидан қимматбаҳо спорт кроссовкалари ўғирланди

Тошкент шаҳрида ғаройиб ўғрилик содир этилди. Жиноят айни 19-20 ёшлардаги бешовлон томонидан «энг гуллаган ёшлик чоғида» содир этилгани ачинарли.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, «беш қаҳрамон» ўзаро жиноий тил бириктириб, «Пахтакор» стадионига панжаралардан ошиб ўтиб, ҳудудга ноқонуний равишда кирган.
Бу ердаги Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясига тегишли ҳар бирининг баҳоси 90 АҚШ доллари бўлган, жами 3.300 АҚШ долларига тенг 37 дона спорт кроссовкасини яширин равишда ўғрилаб, воқеа жойидан яширинган.
Ушбу ҳолат юзасидан «бешовлон»га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б», «в» ва «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба: www.xabar.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, «беш қаҳрамон» ўзаро жиноий тил бириктириб, «Пахтакор» стадионига панжаралардан ошиб ўтиб, ҳудудга ноқонуний равишда кирган.
Бу ердаги Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясига тегишли ҳар бирининг баҳоси 90 АҚШ доллари бўлган, жами 3.300 АҚШ долларига тенг 37 дона спорт кроссовкасини яширин равишда ўғрилаб, воқеа жойидан яширинган.
Ушбу ҳолат юзасидан «бешовлон»га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б», «в» ва «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба: www.xabar.uz
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…