12:31 / 17.01.2018
6 823

“Қамчиқ” довонида қолиб кетган уч автомобилга техник ёрдам кўрсатилди

“Қамчиқ” довонида қолиб кетган уч автомобилга техник ёрдам кўрсатилди
“Қамчиқ” довонида ноқулай об-ҳаво шароити давом этмоқда. Аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан туну кун навбатчилик ташкил қилинган.

Кеча, 16 январь куни соат 13:30 атрофида Isuzu русумли автотранспорт воситаси двигателининг носозлиги туфайли, А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 243 кмда тўхтаб қолган. “Қамчиқ” МҚҚБ қутқарувчилари воқеа жойига чиқиб, носоз автотранспорт воситаси эвакуаторга юкланган ва техник ёрдам кўрсатиш масканига етказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Орадан кўп ўтмай, соат 15:20 да эса Epica русумли енгил автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 243 кмда бетон тўсиққа урилиб, қисилиб қолган. ФВВ қутқарувчилари воқеа жойига чиқиб, автотранспорт воситасини тўсиқ орасидан олиб чиқиб, уни эвакуаторга юклашда ва техник ёрдам кўрсатиш масканига етказилишида амалий ёрдам кўрсатдилар.

Соат 17:03 да эса Damas русумли автотранспорт воситаси двигателининг носозлиги туфайли, А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 247 кмда тўхтаб қолган. Зудлик билан қутқарувчилар воқеа жойига етиб келиб, носоз автотранспорт воситасини эвакуаторга юкланиб, техник ёрдам кўрсатиш масканига етказилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Қамчиқ” довонида қолиб кетган уч автомобилга техник ёрдам кўрсатилди