Ислом Каримов фонди Биринчи Президентимизнинг 80 йиллиги олдидан у киши билан боғлиқ хотираларни эълон қилмоқда. Фонд томонидан Биринчи Президентнинг синфдоши Ибод Ғафуровнинг хотиралари тақдим этади.
«Ислом Каримов нафақат ақлли, заковатли, айни чоқда, эпчил ва абжир ҳам эди. Менинг спорт билан шуғулланишим, олий ўқув юртида жисмоний тарбия йўналишида таҳсил олишимда ҳам унинг хизмати катта бўлган десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан.
1952 йил май ойи охирларида рўй берган бир воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Ҳовуз бўйидаги ўрик дарахтининг энг юқори шохида ғарқ пишган бир донагина мева қолган эди. Бир неча марта тош отиб уни тушира олмадим. Ўшанда Ислом бундай деди: “Дарахтга тош отиш яхши иш эмас. Кел, ундан кўра ўша ўрикни олиш учун дарахтга чиқайлик. Ким биринчи бўлиб чиқса, мева ўшанга насиб этади”. Азим бир дарахт эди… Мен бир томондан, Ислом иккинчи томондан ўрикка тирмашиб чиқа бошладик. Ўша кунга қадар ўзимни тенгқурлар орасида энг эпчил деб билар эдим, лекин Ислом мендан чаққонроқ экан, кўз очиб юмгунимча дарахт учидаги шохга етиб борди. Бу ҳаётий сабоқ хотирамга муҳрланди…
1955 йил май ойида мактабни тамомладик. Ўша кезларда Ислом билан спорт инсон саломатлигини мустаҳкамлаши, спорт туфайли одам ҳам ўзини, ҳам юртини дунёга танитиши мумкинлиги хусусида кўп бора суҳбатлашганмиз. Буларнинг бари жисмоний тарбия ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланиши омили бўлди. Олий ўқув юртини тамомлаб, 10- ва 21-мактабларда жисмоний тарбиядан дарс бердим. Машғулотларда ҳамиша ўқувчиларга давлатимиз раҳбарининг спортга муҳаббатини ибрат ва намуна сифатида кўрсатганман. Ҳозир ҳам у кишининг ибратли фазилатлари хусусида гапириб чарчамайман, бундан эса қалбим фахру ифтихорга тўлади».
Ибод Ғафуров
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда