
Халқ тилида “Тоштурма” номи билан таниш бўлган Тошкент шаҳридаги 1-сонли тергов изолятори Тошкент вилоятининг Зангиота туманига кўчирилмоқда. Бу ҳақда “Правда Востока” нашрининг интернет сайтида хабар берилди, деб ёзади Qalampir.uz.
Хабарда маълум қилинишича, “Тоштурма”да айни дамда маҳбуслар учун уларнинг яқинларидан озиқ-овқат ва кийим-кечакларни қабул қилиш тўхтатилган, 20 нафар назоратчи қолган, холос. Қабул бир ҳафтадан кейин, яъни янги манзилга кўчиш ишлари тугагач, тикланиши айтилмоқда.
Қайд этилишича, охирги вақтда “Тоштурма”да сақланган маҳбуслар сони 2500 кишини ташкил этган. Зангиота туманидаги янги бино саккиз блокдан иборат бўлиб, юқоридан қаралса, юлдуз шаклини эслатади.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги тергов изолятори тўққиз блокдан иборат ўзига хос юлдуз шаклидаги мажмуадир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар