Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида махсус ҳукумат комиссияси тузилгани ҳақида хабар берган эдик. Махсус комиссия аъзолари Қозоғистонга учиб кетди.
Бугун, 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлган, 5 нафар одам омон қолган. Қурбонларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда.
Айтиш керакки, комиссия таркибига Ташқи ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари киритилган. Уларнинг зиммасига жабрланган ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш, Ватанига қайтариш ҳамда уларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Xabar.uz»га берган маълумотига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳалокат оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор тиббий гуруҳ ташкил этилди ва гуруҳ ҳам Қозоғистон Республикасига учиб кетди. Камбустиолог, анестезиолог-реаниматолог, суд-мед эксперт ва психолог каби малакали шифокорлардан таркиб топган ушбу гуруҳга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Асилбек Худаяров бошчилик қилмоқда. Тезкор тиббий гуруҳ зарур воситалар, дори-дармон захиралари билан етарли даражада таъминланган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳалокат оқибатида жабрланганларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун захира ўринлари тайёрланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади