date
views 7 958

Уч ёшли болакай ўзбек шеъриятидан намуналар айтмоқда (видео)

Уч ёшли болакай ўзбек шеъриятидан намуналар айтмоқда (видео)
Ижтимоий тармоқларда 3 ёшли Азизбекнинг ўзбек шеърият намуналарини кетма-кет ёддан айтиб бергани тасвирланган видеоси тарқалди.

Болакай қўлида "микрофон" билан Ўзбекистон Республикаси мадҳиясини шеър шаклида айтишдан бошлайди, ундан кейин эса Эркин Воҳидовнинг "Ўзбегим" қасидаси "янграйди".

Бундан ташқари, Азизбек "Олма", "Қиш" ва "Ўқувчига эсдалик" шеърларини айтиб, атрофидагиларнинг "олқиши"га сазовор бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Уч ёшли болакай ўзбек шеъриятидан намуналар айтмоқда (видео)