17 542
Шаҳноза Мирзиёеванинг курсдоши: “Унинг xаёлида ўзини юқори тутиш, манмансираш ёки пулга қизиқиш бўлмаган!”
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу хабарни сайтимиз билан бир қаторда, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга жойлаштирганимиздан сўнг, кўплаб илиқ фикрлар билдирилди. Ўз мулоҳазаларини баён этаётганлар Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсати, адолатли қарорлари, халқ манфаати йўлидаги саъй-ҳаракатлари билан одамлар ишончини оқлагани, унинг қизи ҳам отасининг тарбиясини олиб, изидан боришини ёзишмоқда. Улар орасида Шаҳноза Мирзиёева билан бирга ўқиган курсдошининг фикрлари эътиборимизни тортди.
“Жуда яхши бўлибди, ҳақиқий муносиб кадр! Бу қиз билан мен 4 йил курсдош бўлганман, у пайт дадаси Бош вазир эди. Шунга қарамасдан жуда тарбияли ва ақлли қиз эди. Ҳозир ҳам шундайлигига шубҳам йўқ!
Ота-онаси пастроқ лавозимларда ишлайдиганларнинг фарзандлари ўқишда нималар килмасдию лекин Шаҳноза, ҳатто, дарс қолдирмасди. Умуман, ҳеч кимдан ажралмай, конспект ёзиб келарди, шу характерига барча ўқитувчилар ҳам уни жуда ҳурмат қиларди.
Мен аминман-ки, у ҳозирги лавозимида зўр ишлайди. Чунки, унинг xаёлида ҳеч қачон ўзини юқори тутиш, манмансираш ёки пулга қизиқиш бўлмаган. Устига-устак жудаям ақлли, шундай объектив, ташқи факторларга қарам бўлмаган инсон натижа беришига аминман”, деб ёзади Шаҳноза Мирзиёеванинг собиқ курсдоши Отабек Турсунхўжаев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади