6 565
Ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари фожиа қурбонларига ҳамдардлик акциясини бошлашди
2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Иргиз туманида автобусда ёнғин содир бўлиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлгани ва 5 киши жабрлангани ҳақида хабар берган эди. Бугун тонгда мазкур фожиада қурбон бўлганларнинг бирламчи рўйхати эълон қилинган эди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, фожиа қурбонларининг барчаси Наманган вилоятидан. Ҳозирча ҳалок бўлганлардан 29 нафарининг шахси аниқланган холос. Исм-фамилияларга назар солинса, бир хонадондан икки киши — 1986 ҳамда 1991 йилда туғилган ака-укалар ҳам ҳалок бўлганини кўриш мумкин. Бу фожиа халқимиз бошига улкан мусибат бўлди.
Айни пайтда ушбу фожиали ҳодиса оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда. Мактубларда Ўзбекистон Президенти, халқи ва марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирилган. Ҳамдардлик номалари келиши давом этмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистондаги фожиа қурбонларига ҳамдардлик акциясини ташкиллаштирилмоқда. Наманганлик «Twitter» фойдаланувчиси Жавоҳир Абдуллаев шундай ёзади:
«Ўзбекистон халқига мурожаат қиламан! Қозоғистонда тириклайин ёниб кетган 52 қардошимизга ҳамдарлик акциясини бошлаяпмиз, ҳаммамиз уқувимиз етканича Қуръон тиловат қилиб, марҳумларга бағишлайлик ва мана бу суратни оммалаштирайлик! #StandWithUzbekistan («Ўзбекистон билан бирга бўл!» — изоҳ бизники) #JeSuisUzbek» («Мен ўзбекман!» — изоҳ бизники)».
«Xabar.uz» билан суҳбатда айни пайтда Жанубий Кореяда таҳсил олаётган Жавоҳир бу акцияга нима учун қўл урганини қуйидагича изоҳлади:
— Фожиада ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси Намангандан. Кўпчилиги навқирон йигитлар. Ўзим ҳам наманганликман. Шу боис бу ҳодисага бефарқ қараб туролмадим. Хорижда ўқиётганим учун марҳумларнинг оилаларига бориб таъзия билдиришнинг имкони йўқ. Мен каби чет элда бўлганлар, қолаверса, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яшовчи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳодисадан қаттиқ қайғуда эканига шубҳа қилмайман. Шу боис ижтимоий тармоқларда махсус хештеглар орқали акция бошладик. Бу билан оғир пайтда бирлашиш, мусибатзадаларга ҳамдард бўлиш, марҳумлар ҳақига дуо қилишдек эзгу мақсад кўзланган. Зотан, фожиа қурбонларига бундан бошқача ёрдам беришга ожизмиз. Фурсатдан фойдаланиб ҳаммани ушбу акцияда фаол қатнашишга чақириб қоламан.
Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Пайариқ туманларида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичларида Қуръон тиловатлари қилиниб, Қозоғистон фожиасидаги марҳумларнинг ҳақига бағишлангани, бундай савобли ишлар давом эттирилаётганини маълум қилган эди. Ўзбекистон ва Қозоғистондаги масжидларда бугунги жума намози пайтида қурбонларнинг ҳақига дуо қилиниши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади