
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2018 йилда жорий “7 рақамли” телефон рақамлари тизимидан “9 рақамли” тизимга ўтишни режалаштирмоқда.
Ушбу ўзгаришлар халқаро электралоқа иттифоқи таклифи ва RH 45-101:2013 рахбарий хужжати асосида амалга оширилади.
Хўш, ушбу ўзгаришлар натижасида нима ўзгаради. Хозирда сиз шахар телефони орқали Тошкент шахрида жойлашган абонентга қўнғироқни амалга ошириш учун мисол тариқасида 245-45-45 рақамлари терган бўлсангиз, ушбу ўзгаришлардан сўнг эса 71-245-45-45 тарзида рақам терилиб қўнғироқ амалга оширилади.
Мобил телефонингиз орқали хам худди шу тартиб амал қилади. Абонент рақамини тўлиқ терилган холатда эса (+99871 245-45-45) одатий тарзда қўнғироқ амалга оширилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар