date
views 6 813

Президент иштирокидаги йиғилишда Ақтўбе фожиаси қурбонлари хотираси учун сукут сақланди

Президент иштирокидаги йиғилишда Ақтўбе фожиаси қурбонлари хотираси учун сукут сақланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 январь куни жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Сурхондарё вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабарлар бериб бордик.

Президент кун якунида Сурхондарё вилояти фаоллари йиғилиш билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда давлат раҳбари 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган фожиа ҳақида сўз очди. Ушбу фожиада 52 киши ҳалок бўлганди.

Сурхондарё вилояти фаоллари йиғилишида Ақтўбедаги фожиада ҳалок бўлганлар хотирасига бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент иштирокидаги йиғилишда Ақтўбе фожиаси қурбонлари хотираси учун сукут сақланди