5 714
Мирзиёев: «Қозоғистондаги фожиа халқимизга етарли шароит яратиб бермаганимизни исботлаб турибди» (видео)
Қозоғистонда ёниб кетган автобус фожиаси оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлиши ушбу юртда аҳолининг меҳнат қилиши учун етарли шароит йўқлигини исботлаб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида айтиб ўтди.
Хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбараси зиёрати чоғида Оқтўбада юртдошларимиз вафот этганидан чуқур қайғуда эканини айтиб, уларнинг яқинларига таъзия билдирган ва марҳумлар ҳақига дуо қилган эди.
— Содир бўлган фожиа кўп нарсадан, шу жумладан, халқимиз олдида ҳали қарзимиз кўплигидан далолат бериб турибди. Одамларга шароит яратиб беролмаганимиз учун аҳоли бошқа давлатларга иш қидириб чиқишга мажбур бўлмоқда, — деди Президент.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади