21:30 / 22.01.2018
5 478

Амакиваччаларнинг бобоси: "Тўйларининг камчиликларини тўлдирар, деган мақсадда жўнатгандик" (видео)

Амакиваччаларнинг бобоси: "Тўйларининг камчиликларини тўлдирар, деган мақсадда жўнатгандик" (видео)
18 январь куни Қозоғистонда автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик орасида яқин қариндошлар ҳам бўлган эди.

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Шоҳидон қишлоғидан бўлган амакиваччалар 19 ёшли Муҳаммадамин Ҳусниддинов ва 20 ёшли Шоҳрух Зокиров ҳам ҳодиса оқибатида қурбон бўлди.

«Ота, мен ҳам ишлаб келсам. Дўст-биродарларим ҳам ишлаб келяпти. Мен ҳам борсам», деб мендан сўраганди. «Хўп» дедим. Ўзининг соғ-саломат бориб қайтиб келишини ва ўша ерда дўстлари қатори қўлдан келганча ишлашини, тўйларининг камчиликларини тўлдирар, деган мақсадда жўнатгандик. Энди бунга сабр қилишдан бошқа иложимиз йўқ. Қишлоғимиздан тўпланиб уч-тўрт киши кетган бўлса, тўрталаси ҳам ўша автобусда бўлган экан.

Ҳусниддин ота Исомиддинов, Муҳаммадамин Ҳусниддинов ва Шоҳрух Зокировнинг бобоси


Ҳусниддин отанинг невараларидан ташқари яна икки шоҳидонлик ҳам фожиали автобусда бўлган — Омонулло Раҳмонов 20 ёшда бўлса, Муҳаммадризо Валиев октябр ойида 21 га тўлган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Амакиваччаларнинг бобоси: "Тўйларининг камчиликларини тўлдирар, деган мақсадда жўнатгандик" (видео)