2017 йилнинг 24 августидан буён “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Улуғбек Рўзиқулов кеча, 22 январь куни МАКдаги лавозимини янги эгасига топширган. Бу ҳақдаги хабарларни МАК расмийлари тасдиқлади.
Маълум қилишларича, собиқ Бош директор Рўзиқуловнинг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Бахтиёр Ҳакимов Улуғбек Рўзиқуловнинг ўрнини эгаллаган.
Улуғбек Рўзиқулов 2017 йилнинг август ойига қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари-“Ўзавтосаноат” АК бошқарув раиси лавозимларида ишлаган эди.
Айни дамда Рўзиқуловнинг қайси ташкилотда иш бошлагани ҳақида хабарлар йўқ.
Жорий йилнинг 18 январь куни Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида содир бўлган фожиада одамлар қисман “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКни ҳам айбдор қилди. МАК айрим халқаро қатновлар, хусусан Россияга рейслар бўйича монополияни ўрнатмаганда, чипталар нархи арзон бўлганда, одамлар эмин-эркин самолётда учган бўларди, бузуқ автобусларга куни қолмасди, қабилидаги танқидлар тинмаяпти. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради