12:22 / 24.01.2018
6 681

Орол денгизида омон қолган ягона жонзотни биласизми? Балиқчилик билан шуғулланувчи давлатлар уни сотиб олишмоқда

Орол денгизида омон қолган ягона жонзотни биласизми? Балиқчилик билан шуғулланувчи давлатлар уни сотиб олишмоқда
Орол денгизи сувида фақат битта жонзот яшаб қолди. У артемиядир. Артемия ҳамон мутацияга учрамай, 100 миллион йиллардан буён ўзгаришсиз келаётган оддий организмлардан бири. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Артемиялар ер юзида асосан хлорли, сульфатли, карбонатли, ҳар литрида 300 граммгача тузи бор шўр сувда учрайди. Улар сув ўтлари, бактериялар билан озиқланади. Орол денгизидаги артемиялар асосан урғочи, лекин улар ўз-ўзидан кўпайиш хусусиятига эга.

Мамлакатимизда Орол денгизидан артемия цисталарини йиғиб олиб сотиш билан шуғулланадиган 10 дан ортиқ фирма ва корхоналар мавжуд. Уларни балиқчилик билан шуғулланувчи қатор давлатлар сотиб олмоқда. Ўзимиздаги балиқчилик хўжаликлари ҳам албатта фойдаланади.

Артемия цисталари асосан Хитой, АҚШ, Россия, Қозоғистон, Мўғулистон ва Эрон давлатларининг тузли кўлларида етиштирилади. Ўзбекистонда эса фақат Орол денгизида учрайди.

Артемия цисталарини соф тарзда олиб бўлмайди. Дастлаб денгизда қалқиб турган биомасса йиғиб олинади. У ҳали тўлиқ кўпайиб улгурмагани учун фақат денгиз четидан йиғиб олинади. Цисталарнинг ўртача диаметри 235,5 микромиллиметр. Уни фақат микроскоп ёрдамида кўриш мумкин. Артемия цисталари йиғиб олингандан кейин махсус тайёрланган ҳовузга сув қуйилиб, белгиланган ҳароратда личинкалар пайдо қилинади. Бу балиқ личинкалари учун жуда зарур озуқадир.

Оддий омухталар билан боқилган балиқ личинкаларининг 50 фоизи тирик қолиб ўсадиган бўлса, артемия личинкалари билан озиқланган балиқ личинкаларининг 90 фоиздан кўпроғи ҳеч қандай касалликсиз ривожланади.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими томонидан артемияларнинг яшаш шароити ва етиштириш даражасини ўрганиш бўйича изланишлар олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Орол денгизида омон қолган ягона жонзотни биласизми? Балиқчилик билан шуғулланувчи давлатлар уни сотиб олишмоқда