09:30 / 26.01.2018
7 338

Ўзбекистонда амалдаги паспорт босқичма-босқич муомаладан чиқарилади

Ўзбекистонда амалдаги паспорт босқичма-босқич муомаладан чиқарилади
Ўзбекистонда хорижий давлатларга чиқиш учун алоҳида паспорт бари бир жорий этилади. Бундан аввал, амалдаги биометрик паспортлар хорижга чиқиш учун фойдаланиши, мамлакат ичида эса ID-карталар жорий этилиши ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

Адлия вазири биринчи ўринбосари Нодиржон Жўраевнинг сўзларига кўра, ОВИР стикерлар 2019 йил 1 январдан расман бекор қилинади.

"Келгуси йилнинг январ ойидан бошлаб янги хорижга чиқиш паспортини олиш мумкин. Амалдаги биометрик паспорт эса ички паспорт бўлиб қолади. Ўзбекистон фуқароларида иккита паспорт бўлади. Бу ОВИР стикер амал қилиши шу йилда тугайдиган бўлса, янгисини олиши мумкин бўлади, унинг амал қилиш муддати икки йил бўлади", — деб таъкидлади Жўраев Sputnik мухбирига.

ID-карталарини жорий этиш бўйича лойиҳа бир йилга мўлжалланмаган. 2018 йил учун давлат дастурида ушбу масала батафсил ўрганиб чиқилади.

"Давлат дастурида ID-карталар тизимини жорий этиш ўрганиб чиқиш ва бир қатор таклифлар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Масалан, қайси йилдан татбиқ этиш, бунинг учун нима қилиш зарур, қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда қандай ускуналарни харид қилиш керак бўлади. Бу босқичма-босқич амалга оширилади ва бир йилда эмас", — деб таъкидлади Жўраев.

Амалдорнинг сўзларига кўра, бир нечта самарали механизмлар туфайли алоҳида паспорт олиш учун катта навбатларни олди олинади. Жумладан, Адлия вазирлиги қошида давлат хизматлар агентлиги ташкил қилинди. Ушбу агентлик 2020 йилдан бошлаб паспорт ва прописка бериш соҳасидаги хизматлар кўрсатади.

Шу билан бирга, 2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистон фуқаролари амалдаги биометрик паспортлар (2011 йилдаги шакли) билан визасиз қатнов тартиби жорий этилган давлатларга (Озарбайжон, Армения, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Россия, Украина, Грузия) чиқишлари мумкин.

Бундан аввал ИИВдаги манбаалари Sputnik таҳририятига хорижга чиқиш паспорти 48 варақдан иборат бўлиб, муқоваси тўқ қизил рангда бўлишини маълум қилишган.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда амалдаги паспорт босқичма-босқич муомаладан чиқарилади