Президентимизнинг 2018 йил 22 январдаги “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони юртдошларимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди.
Ушбу ҳужжат эълон қилингандан буён унда белгиланган вазифалар юзасидан “Фейсбук”, “Твиттер”, “Инстаграм” ва бошқа ижтимоий тармоқларда кўплаб муносабатлар, фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.
Хабарингиз бор, Давлат дастури лойиҳаси дастлаб умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Мазкур жараёнда фуқаролардан 4,4 мингта таклифлар ҳамда шарҳлар келиб тушди, улардан ушбу ҳужжатни такомиллаштиришда фойдаланилди. Бу хусусда ҳам халқимиз ўз муносабатини ифода этди. Жумладан, Азамат Ёқубов исмли юртдошимиз “Давлат дастури муҳокамага қўйилгани зўр иш бўлди. Одамлар бефарқ бўлмади. Ўзим ҳам таклифларимни ёзиб юборган эдим”, дея баён қилган. Абдулҳай Муҳаммад эса “Президентимиз оламшумул ҳужжатни имзолабдилар! Умрингиз узоқ бўлсин, тенглик ва ҳурлик мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилсин!” дея ёзади.
Давлат дастурида тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш бўйича икки йил муддатга мораторий эълон қилингани ҳақидаги банд ҳам кўпчиликнинг диққатини тортди. Масалан, Расулбек Обидовнинг таъкидлашича, “Бу ҳали бошланиши. Худо хоҳласа, бизни қийнаётган муаммолар қолмайди”. Тоиржон Шукуров эса “Биз, тадбиркорларни бемалол ишлайдиган давримиз келди. Текширувчиларга энди ортиқча сарф-харажат қилиб ўтирмайман. Ажойиб!” дегани кўпчиликнинг “лайк”ига сабаб бўлган.
Айтиш жоизки, Давлат дастурида ўз ифодасини топган янгиликлардан бири, бу — вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга олишга доир тақиқ бекор қилинишига оид банддир. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси бўлмаган фуқаролар иккиламчи бозорда кўчмас мулк харид қилиш имкониятига эга бўлиши ҳам муҳим ташаббусдир. Унга миллионлаб фикрлар билдирилаяпти.
Мисол учун, Бердиёр Мамадиёров “Жуда тўғри ва ажойиб қарор, энди ҳамма тенг ҳуқуқли бўлади. Яратган Юртбошимизни паноҳида асрасин!” дейди. Ёки Хайрулло Абдураҳмонов ҳам шу мазмунда сўз юритиб, хусусан, шундай дейди: “Халқимиз кутган иш бўлибди! Энди доимий пропискага тақиқ ҳам олиб ташланса, барча ўзбекистонликлар тенг ҳуқуқли бўлар эди”. Шерзод Убайдуллаев эса “Ва ниҳоят. Бўлар экан-ку!!!”, Муҳиддин Абдурасулов “Зўр янгилик. Шукрлар бўлсин!” дея изоҳ қолдирган. Азим Аҳмедов “Тошкентда уйимиз бўла туриб, ўз номимизга расмийлаштиролмай юргандик. Бу бизни жуда ўйлантирарди. Энди бу борада ҳам имконият яратиб берилишини эшитиб, бошимиз осмонга етди. Ҳаммаси учун раҳмат!” дейди.
Гулнора Асророванинг ёзишича, “Юртбошимизнинг халқчил ишларига Аллоҳ ўзи мадад ва куч-қувват берсин. Соғ-саломат бўлсинлар”. Ойдин Умарова “Ҳаяжонланиб кетяпман, илтимос, менга батафсилроқ тушунтириб беринглар”, дейди.
Ҳужжатнинг ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича бўлими фикр-мулоҳазалар кўплиги билан ажралиб турибди. Наргиза Алёрова исмли фойдаланувчи “Истеъмол саватчаси” бўйича ишлар бошланганидан хурсанд бўлдим. Чунки ойликларимиз бугунги кун талабларига тўғри келиши керак”, дейди. Умидбек Отаев “Раҳмат, жаноб Президент! Халқимиз бахтига соғ-омон бўлинг!” дея ўз муносабатини билдирган.
О. ЛУТФУЛЛАЕВ тайёрлади.
Манба: xs.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар