
Улар биринчи бор ҳайдовчи касалхонада ётган пайти келган эдилар, аммо уларни Пернебековнинг ёнига қўйишмаганди. Эндиликда Пернебеков қўлга олинганидан хабар топган қариндошлар қайтадан Октўбега етиб келишди.
“Максат айбдор эмас, у шароит қурбони бўлган. Унинг омон қолганидан хурсандмиз ва уни тирик қолгани учун суд қилишларини истамаймиз. Барчасини синчковлик билан ҳал қилишади дея умид қиламиз. Келганимиздан бери бизга ҳеч қаерда ҳеч нарсани тушунтиришмаяпти, матбуот хизмати вакиллари билан гаплашмаслигимиз кераклиги айтиляпти” деди Максатнинг опаси.
Қариндошларининг айтишича, автобус ҳайдовчисининг 3 нафар фарзанди бор ва охирги йилларда киракашлик билан шуғулланган. У ҳайдаган автобус эса тез-тез таъмирга муҳтож бўлиб турган ва бунинг учун ҳайдовчининг ўзи пул тўлаган.
Хабарда айтилишича, Пернебековнинг опаси унинг ҳодиса пайти рулда бўлмагани ва уҳлаб кетаётгани сабаб укасининг айбдор эмаслиги ҳақида айтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда фожиадан омон қолган Максат Пернебеков, Барат Танатов и Нуржан Кыргызбаевлар касалхонадан чиқишлари билан дарҳол кўлга олинганлар. Уларга қарши автобуснинг ёниб кетишига доир жиноий иш қўзғатилган.
Шунингдек фалокатдан омон қолган икки нафар юртдошимиз ҳали ҳам Октўбеда. Ёниб кетган автобуснинг асосий ҳайдовчиси эса Максат Пернебеков бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар