
“Тараққиёт стратегияси” маркази Ҳаракатлар стратегиясининг давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, ижтимоий ҳимоя, хавфсизлик ва халқаро алоқалар йўналишлари бўйича мутахассисларни доимий ишга таклиф этади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- олий маълумотга эга бўлиши;
- таҳлилий материаллар тайёрлаш;
- ижодий фикрлаш ва ёндашув;
- ўз мутахассислиги бўйича малакали тажриба (хорижий тажрибага эга бўлса, олқишланади);
- халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик олиб бориш ва лойиҳани бошқариш кўникмалари;
- компьютер саводхонлиги ҳамда хорижий тилларни мукаммал билиши (инглиз тили олқишланади).
Вазифалар:
- Ҳаракатлар стратегиясининг барча устувор йўналишларини яхши тушуниши;
- Давлат дастури бўйича вазирлик ва идоралар билан яқин ҳамкорлик қилиш;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари устида ишлаш;
- Давлат дастури ижросини доимий мониторинг қилиш;
- Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича хорижий тажрибани қўллаш;
- ўз соҳаси бўйича янги ғоялар таклиф этиш.
Ойлик иш ҳақи миқдори ҳар бир номзод билан алоҳида муҳокама қилинади.
Номзодлар маълумотномалари ҳамда қўшимча саволлар [email protected] электрон манзили орқали қабул қилинади.
Эслатма: Номзодлар маълумотномалари фақат электрон манзил орқали қабул қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар