09:03 / 29.01.2018
6 525

Шавкат Мирзиёев нега тез-тез лавозимий ўзгаришларни амалга ошираётганини изоҳлади

Шавкат Мирзиёев нега тез-тез лавозимий ўзгаришларни амалга ошираётганини изоҳлади
Кеча, 28 январь куни Чироқчи туманида президент раҳбарлигида Қашқадарё вилояти фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.

«Kun.uz» манбаси хабар беришича, ушбу йиғилиш танқидий руҳда ўтган. Давлат раҳбари бир қанча соҳа раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишларни танқид қилган. Шу билан бирга турли давлат ташкилотларида нега тез-тез лавозимий ўзгаришларни амалга ошираётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

“Мен нега тез-тез лавозимий ўзгаришларни амалга ошираяпман, чунки қўйган раҳбарларим ҳозирги тизимга чидолмаяпти, етолмаяпти. Мана шу. Чидаш учун садоқат керак, фидойилик керак, одам ўзини қийнаш керак. Мана шунда натижа бўлади.

Тошкентда ғўддайиб ўтириш ҳаммага ёқади. Қашқадарёда иккита завод бор, деб ўтириб бўлмайди. Иккита завод бўлса унда икки минг одам ишлар, ўн минг одам ишлар. Аммо Қашқадарёнинг 3 миллионга яқин аҳоли бор, ёшлари бор... Уларни боқиш керак-ку! Мана қандай вазифаларни бажариш керак”, - деб гапириб ўтган Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев нега тез-тез лавозимий ўзгаришларни амалга ошираётганини изоҳлади