16:39 / 29.01.2018
3 854

Бухорода "одамфуруш" аёл қўлга олинди

Бухорода "одамфуруш" аёл қўлга олинди
Бухоро шаҳрида яшовчи 45 ёшли Лочина Ҳалимова ҳалол меҳнат билан осойишта ҳаёт кечириш ўрнига нопок йўлни танлади. Бир неча аёлнинг ишончига кириб, уларни алдов йўли билан хорижга жўнатди.

Мақсад битта - ожизаларни фаҳш ишларга ундаб, бойлик орттириш. Лочинанинг яхшигина даромадли ишларга жойлаштириш тўғрисидаги ваъдаларига ишонган соддадил аёллар бу сароб эканини кейин тушунди. Хуллас, номуслари поймол этилиб, таҳқирланди.

Лочина бу қилмишларининг жазоси борлигини биларди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонга қайтмади. 2011 йилдан буён Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида яшириниб юрди.

Лекин, ниҳоят, Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг тезкор ходимлари саъй-ҳаракати билан қўлга олиниб, хориждан Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинди.

Энди Лочина жирканч ишлари учун қонун олдида жавоб беради.

Одамфуруш аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода "одамфуруш" аёл қўлга олинди