Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати ўтган ҳафта республикада содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумот берди.
Хабарга кўра, 22 январь куни Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи фуқаро Д.А.нинг уйида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 40 кв. м. майдонда томи, шифт қисми ва гаражидаги «Нексия» ва «Дамас» русумли автомобиллари ёниб зарарланган. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Шунингдек, 27 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшовчи Ж.А.нинг уйидаги иситиш печи мўрисининг носозлиги натижасида ёнғин келиб чиқиб, уйнинг 80 кв. м. майдонда томи, шифти қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
28 январь куни Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.И.нинг келини ошхонага кириб, электр чироғини ёққан вақтида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида уйнинг 65 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган ҳамда уй эгаси Ж.И., турмуш ўртоғи М.А. ва келини М.И. куйиш тан жароҳати олишиб, шифохонага ётқизилганлар. Хонага газ плитасига ўрнатилган пропан газ баллонига шланг уланган жойидан газ сизиб чиқиши газ тўпланиб қолишига сабаб бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди