13:42 / 31.01.2018
4 486

Ҳайдовчи бонг уради: Олмазор «ГАИ»сининг бир куни

Ҳайдовчи бонг уради: Олмазор «ГАИ»сининг бир куни
Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири Ҳусан Мамасаидов ўз саҳифасида Олмазор туман ИИБ ЙҲХ бўлимидаги хизмат кўрсатиш тизимининг талабга жавоб бермайдиган аҳволидан ёзғиради ва фотосуратлар илова қилади.

«Давлат хизматлари ва монополиянинг аҳволидан яна бир яққол мисол», деб бошлайди у ўз постини.

«Биз нотариал идорада отамнинг номидаги автомашинага янги ишончнома қилишимиз зарур бўлиб қолди. Прописка манзили ўзгарганлиги сабабли, ЙҲХБдан янги техпаспорт олиш кераклигини айтишди.

Биргина техпаспортни алмаштириш учун бутун иш куни ва бир вагон асаблар сарфланар экан!

Олмазор туман ЙҲХБда давлат хизматлари учун мамлакат ғазнасига яхшига тўлов қилаётган фуқаролар/ҳайдовчилар учун ҳеч қандай шароитлар йўқ.

Тор коридор, навбатлардаги тартибсизлик, ҳайдовчиларга нисбатан қўпол муомала. Шунча одамга бор-йўғи 2 тагина дарча хизмат кўрсатмоқда.

Бу масалалар учун масъул ким ўзи? Наҳотки мутасаддилар ва ЙҲХБ раҳбарияти бу масалалар ва инсонларга нисбатан бундай муносабатга бефарқ бўлса?!

Бундай масалаларни ОАВда кўтариб, бу ҳақда фикр юритиш учун аллақачон фурсат етган», деб тугатади Ҳусан Мамасаидов ўз постини.

Унинг хитобида оммавий ахборот воситалари томон ҳам хитоб бўлгани боис, биз ушбу мурожаатни мутасаддилар ўқисин, деган мақсадда ёритишга қарор қилдик. Эндиги қадам мутасаддилардан...


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчи бонг уради: Олмазор «ГАИ»сининг бир куни