31 январь куни Ўзбекистон ахборот оламида иккита муҳим хабар билан ёдда қолмоқда. Биринчиси республикамизда зилзила бўлгани бўлса, иккинчиси Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов лавозимидан кетгани бўлди.
МХХ тизими шахсан Президентга бўйсунувчи тузилма бўлиб, мамлакатдаги энг қудратли ва сирли бўлган бу тизимни 1995 йилдан буён фақат бир киши — генерал-полковник Рустам Иноятов бошқариб келаётганди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 22 декабрида парламентга қилган тарихий мурожаатида Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини чуқур ислоҳ қилиш вақти келганини, бу хизмат 26 йил аввал тасдиқланган ички низом асосида ишлаб келаётганини таъкидлаганди. Шунингдек, Президент бу тизим бўйича алоҳида қонун ишлаб чиқиш зарурлигини билдирган, эндиликда парламент назоратида фаолият юритувчи Миллий хавфсизлик хизмати бўйича 2018 йилги давлат дастурида алоҳида қонун қабул қилиниши ва бу тизимнинг ваколатлари аниқ белгилаб берилиши маълум қилинган эди.
Президент Мирзиёев ўз нутқида МХХ ваколатининг асоссиз равишда кенгайиб кетганини ҳам алоҳида таъкидлаган, шундан сўнг фаолияти жамоатчилик орасида умуман таҳлил қилинмайдиган бу тизимнинг ваколатлари бўйича оммавий ахборот воситаларида қатор чиқишлар қилинганди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўз вазифасига киришганидан кейин давлат бошқарувида қатор ўзгаришларни амалга оширди. Куч ишлатар тизимлардан Ички ишлар вазири, Мудофаа вазири алмашди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида муҳим аҳамиятга эга бўлган Миллий хавфсизлик хизмати тизимида ҳам ислоҳотлар бошланиши анчадан буён кутилаётган эди. Лекин Президент бу ишга шошилмади ва 2018 йилнинг 31 январида генерал-полковник Рустам Иноятов ўрнига шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаб келган Ихтиёр Абдуллаевни МХХ раиси этиб тайинлади.
Бундан ташқари, МХХ тизимида яна қатор кадрлар алмашинуви кутилмоқдаки, бу Президентнинг мазкур тизим фаолиятини жиддий қайта кўриб чиқаётганидан далолат беради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас