Марказий банк бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди

  • 31 январь 2018, 16:20
  • 2 429
  • Жамият
  • Марказий банк бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди
    Ўзбекистон Президентининг фармони билан Адҳам Исломов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

    Адҳам Исломов Тошкент Молия институтининг банк иши факультетида таҳсил олган.

    Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Астрономия институтида бошлаган.

    Банк соҳасидаги фаолиятини 1998 йилда АТБ «Асака банк»да оддий мутахассисликдан бошлаган. 2006 йил апрелидан 2008 йил августигача банкнинг Халқаро ҳамкорлик ва экспорт-импорт операциялари департаменти, кейин Молиявий таҳлил, стратегик ривожланиш департаменти бошлиқлари ўринбосари вазифаларини эгаллаган.

    2008—2011 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси, шўъба мудири лавозимида ишлаган.

    2011—2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, сўнг вақтинча бошқарув раиси бўлиб ишлаган.

    2014—2018 йилларда Ўзбекистон Президенти Девони ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизматининг бош консултанти лавозимида фаолият юритган.

    » » Марказий банк бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди