Аввал хабар берганимиздек, бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Миллий хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов ўз вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди. Президент давлат маслаҳатчиси Отабек Муродов эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланди.
Бош прокуратуранинг расмий сайтида бир оз муддат аввал пайдо бўлган хабарга кўра, Отабек Баҳриддинович Муродов Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 31 январдаги ПФ-5320-сонли фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинланди.
Матбуотга Ўзбекистоннинг янги Бош прокурори ҳақида нималар маълум? Аввало, шуни айтиб ўтиш керакки, янги Бош прокурор ҳақида маълумотлар у қадар кўп эмас.
Манбаларимизнинг маълум қилишича, Отабек Муродов 1975 йили Қашқадарё вилоятида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, у Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг жиноятларни тергов қилиш бошқармаси алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси, Адлия вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
2017 йилнинг 1 мартида Ўзбекистон Президентининг 4976-сонли фармонига мувофиқ, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.
Бош прокуратуранинг расмий сайтида маълум қилинишича, Отабек Муродов 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси ҳисобланади.
У 2002 йили Президент фармонига кўра «Жасорат» медали билан тақдирланган.
Отабек Муродов мустақил Ўзбекистон тарихида бешинчи Бош прокурор бўлди. Бунгача ушбу лавозимда Бўритош Мустафоев, Усмон Худойқулов, Рашид Қодиров, Ихтиёр Абдуллаев фаолият кўрсатган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас