Тошкент вилоятидаги уйлардан биридан ноқонуний равишда қафасда ушлаб турилган Африка шери аниқланди.
“Тутзор” манзилгоҳида жойлашган уйда сақланган шер боласи 8 ойлик бўлган. Жонивор хусусий корхоналардан бирига тегишли экани айтилган, аммо шерни олиб келиш ва сақлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат тақдим этилмаган.
“Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилган репортажда Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси ҳудудий инспекцияси вакилининг айтишича, жонивор оч ҳолатда ўзига мос бўлмаган шароитда ушлаб турилган. Унинг тумшуғи синган. Ярим метрлик қафасда сақланган, шу сабаб ҳам ёввойи ҳайвон ҳаракатлана олмаган.
Айни пайтда Африка шери Тошкент ҳайвонот боғига келтирилган. Бу ерда унга ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Шунингдек, тергов ҳаракатлари ҳам бошланган.
Айтиш керакки, Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш тақиқланган, уларни олиб келиш ёки олиб чиқиш Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитасининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Жониворлар контрабандаси учун 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин. Жониворларга қўпол муносабатда бўлиш, уларни қийнаганлиги учун эса энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида жарима белгиланади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»