17:39 / 01.02.2018
15 891

Собиқ МХХ раиси Рустам Иноятовнинг таржимаи ҳоли билан танишинг

Собиқ МХХ раиси Рустам Иноятовнинг таржимаи ҳоли билан танишинг
Хабарингиз бор, кеча, 31 январь куни чорак асрга яқин вақт давомида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматини бошқариб келган Рустам Расулович Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан лавозимидан озод этилди. Рустам Иноятов шу куннинг ўзидаёқ Ўзбекистон Республикаси Президентиниг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимида иш бошлади.

Бироз аввал хабар қилганимиздек, Рустам Иноятов бугун, 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига қабул қилинди. Эътиборингизга Рустам Иноятовнинг таржимаи ҳолини ҳавола этамиз.

Рустам Расуловчи Иноятов 1944 йил 22 июнда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида таваллуд топган.

Рустам Иноятов 1965—1967 йилларда Тошкент қурилиш трестида ишлаган ва бир вақтнинг ўзида ТошДУнинг форс филологияси факультетида ўқиган.

1968 йилда ҳарбий хизматга чақирилган. Ҳарбий хизмат даврида СССР КГБ тизимига қабул қилинган. Дастлаб қўмитанинг республикадаги бўлимларида ишлаган. Кейинчалик ташқи разведка билан шуғулланадиган – Биринчи бўлимга ишга ўтган. Рустам Иноятов ўзбек, форс, рус ва инглиз тилларини билади.

1976—1981 йилларда Афғонистонда доимий резидент сифатида ишлаган.

1995 йилда КГБ ўрнида янги ташкил қилинган Ўзбекистон МХХ раҳбари лавозимига тайинланган. 2018 йилнинг 31 январига қадар МХХ раиси лавозимида ишлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ МХХ раиси Рустам Иноятовнинг таржимаи ҳоли билан танишинг