Тошкент шаҳар ИИББ томонидан пойтахт меҳмонларига хизмат кўрсатиш мақсадида, шаҳарда “махсус патруль” гуруҳлари ташкил этилди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу гуруҳлар замонавий кийим-кечак, махсус анжом ва техника воситалар билан таъминланди.
“Махсус патруль” гуруҳлари томонидан шаҳар фуқаролари ҳамда чет элдан келган меҳмонларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида, пойтахтнинг “Тошкент вокзали”, “И.Каримов Халқаро Аэропорти” ва “Мустақиллик майдони” объектларида хизмат олиб боришлари йўлга қўйилди.
Замонавий уяли телефон воситасига юкланган “Транслейтер” дастурий тизими ёрдамида, меҳмонлар билан чет тилларда овозли таржима орқали мулоқот қилиш ҳамда “Навигатор” дастурий тизимидан фойдаланган ҳолда пойтахтимизнинг турли манзиллари ва жойлари юзасидан электрон харита орқали маълумотлар тақдим этиб ёрдам кўрсатиш имкониятлари яратилди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»