Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, «Ян» исмли шахс моддий манфаат эвазига жинсий алоқа қилиш учун хонадон тақдим этаётгани ҳақида маълумот олинган.
2018 йилнинг 2 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Ян», кейинчалик маълум бўлишича, 1993 йилда туғилган И.А.А. Мирзо Улуғбек туманида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлаб, 300 000 сўм пул эвазига фуқаро «А» ва «Ф» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда