
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2018–2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, 23 та шаҳар ва 994 та шаҳар посёлкаларини бош режалар билан таъминлаш талаб этилади.
Хусусан, 2018 йилнинг ўзида 8 та шаҳар, 30 шаҳар посёлкаларининг бош режалари ишлаб чиқилади.
Шунингдек, Қарорда таълимнинг “қурилишда маркетинг”, “қурилишда менежмент” каби янги талаб этилган йўналишлари очилади.
Ушбу йўналишларда мутахассисларининг малакасини ошириш учун тизимли асосда ҳар йили етакчи хорижий олий таълим ва тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар